Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 11 февралгача қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
«6—11 февраль кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор», — дейилади марказ ахборотида.
Қайд этишларича, 7—8 февраль куни тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, бироқ 9—11 февраль кунлари қор ва ёмғир ёғиши, 10—11 февраль кунлари баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Изоҳ (0)