Ўзбекистонда 7 февраль, якшанба куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар берди.
7 февралга ўтар кечаси фақат Бухоро ва Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида, шунингдек, Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати -2 даражагача совиши мумкин. Қолган барча ҳудудларда +3 — +7 даражагача илиқ бўлади.
7 февраль куни кундузи ҳаво ҳарорати тоғли ҳудудларда +10, Қорақалпоғистон ва Хоразмда +15, Фарғона водийсида +16, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +18, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида +20 даражагача кўтарилади.
Изоҳ (0)