АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи, собиқ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон пуллик чиқишлар, шу жумладан, Американинг йирик корпорациялари ва банклари олдида қилган нутқлари ҳисобидан 2001 йилдан ҳозирга қадар 153 миллион доллардан зиёд даромад топди. Бу ҳақда CNN телекомпанияси берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
14 йил давомида Клинтон оиласи жами 729 маротаба чиқиш қилиб, уларнинг ҳар бир чиқиши ўртача 210,8 минг долларга баҳоланган.
Маълум қилинишича, эр-хотин Goldman Sachs ва UBS каби банкларнинг ходимлари учун ўқиган 39 та нутқи учун 7,7 миллион доллар миқдорида гонорар олган. Хусусан, Ҳиллари Клинтон саккизта шу каби нутқи учун 1,8 миллион доллар даромад топган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзодлар орасида фаворит ҳисобланган Ҳиллари Клинтон ўзи тез-тез кескин танқид қиладиган йирик молиявий компаниялардан каттагина маблағлар олганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)