АҚШнинг Флорида штати Уэст-Палм-Бич шаҳридаги даволаш муассасаларидан бирида Ой юзасига қадам қўйган олтинчи одам — Эдгар Митчелл вафот этди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Митчелл 85 ёшда эди. NASA у қатнашган «Аполлон-14» Ой экспедициясининг 45 йиллигидан кўп ўтмай, астронавтнинг ўлимини эълон қилди.
«Аполлон-14» экспедицияси 1971 йил 31 январь куни Канаверал бурнидан учган. Унда коммандер Митчелл ва унинг шериги, биринчи америкалик астронавт Алан Шепард иштирок этган.
Улар Фра Мауро кратери ҳудудига қўниб, астронавтлар орасида биринчи бўлиб, Ерга тупроқнинг катта тўпламини келтирди, бу олимларга Ойнинг келиб чиқиши ва эволюцияси тўғрисидаги гипотезаларни илгари суриш имкониятини берди.
Изоҳ (0)