АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри яқинида иккита кичик самолёт тўқнашиб кетди ва Тинч океанига қулади, дея хабар бермоқда «РБК».
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 5 февраль, жума куни куннинг иккинчи ярмида содир бўлган. Одамларни қидиришга ўнлаб катерлар ва ғаввослар жалб этилган. Қутқарувчилар авиаҳалокатда омон қолганларни топа олмади.
Тергов ҳозирча ҳалокат сабаби ва иккала самолёт бортидаги кишилар сони бўйича маълумотларга эга эмас. Қидирув ишлари чоғида бир нечта синиқ бўлаклар ва самолётлардан бирининг борт рақами топилди.
Изоҳ (0)