АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россиянинг Суриядаги бомбардимонлари оқибатида аёллар ва болалар нобуд бўлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Россия Сурияда бошқариб бўлмайдиган бомбалардан фойдаланмоқда. Бу туфайли кўплаб тинч аҳоли, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлмоқда. Россия ўт очишни тўхтатиш бўйича бир неча амалий таклифлар берди. Аммо бу бомбардимонларни давом эттириш учун ўйлаб топилган қуруқ гап бўлса, уларни ҳеч ким қабул қилмайди», — дея таъкидлаган Керри.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Россияни Сурия масаласидаги музокараларнинг тўхтатиб қўйилишида айблаганди.
Изоҳ (0)