«Ўзбекистон почтаси»нинг Тошкентдаги Шимолий вокзалга ёндош ҳудудда жойлашган халқаро филиалида 5 февралга ўтар кечаси юз берган ёнғин юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Пўлатов «Даракчи.uz»га ахборот берди.
«4 февраль куни соат 23:00 да Шимолий вокзалга ёндош ҳудудда жойлашган «Ўзбекистон почтаси»га қарашли халқаро филиалда кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 12 та ўт ўчирувчи машина тезкорлик билан сафарбар этилди
Бахтиёр Пўлатовнинг қайд этишича, ҳодиса оқибатида 900 квадрат метр жой ёнган, 2000 квадрат метр ҳудуд оловдан сақлаб қолинган. «Ёнғин 5 февраль соат 00:44 да тўлиқ бартараф этилди», — дейди ЁХБ бўлим бошлиғи.
Дастлабки таҳминларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юзага келган. Қайд этишларича, ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Изоҳ (0)