АҚШ президенти Барак Обама нефть компаниялари учун бир баррель нефтга 10 доллар миқдорида солиқ киритишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Meduza. Тушган пулни Оқ уй инфратузилмани ривожлантиришга сарфлашни таклиф этмоқда. Обама ушбу солиқ тартиби беш йил амал қилишини исташини билдирди.
Қандай компаниялар солиққа тортилиши ҳақида Оқ уй баёнотида айтилмади. Агар гап фақат АҚШда қазиб олинадиган нефть ҳақида бораётган бўлса, унда бюджет кунига тахминан 90 миллион доллардан қабул қилади. Импорт қилинган нефть ҳам назарда тутилса, у ҳолда кунлик кирим қарийб 160 миллион долларни ташкил этади.
Quartz нашри таъкидлашича, айни пайтда нефть нархи паст бўлгани туфайли, бундай солиқни киритиш учун қулай вазият юзага келган, шунда бензин нархлари ҳам кескинлик билан ўсмайди.
Изоҳ (0)