Вашингтон КХДРда амалга ошириладиган ракета парвозини кузатиш учун ракетага қарши мудофаа тизимларини ишга туширади, дея хабар бермоқда «ТАСС» АҚШ мудофаа вазири Эштон Картерга таяниб.
Бироқ у Пентагон ушбу мақсад учун айнан қандай чоралар кўришини, хусусан, ракета учирилиши ҳақида аввалдан хабар берадиган кучли денгиз радари ўрнатиладими-йўқми — аниқ айтмади.
Аввалроқ ОАВларда КХДР ҳаракат радиуси 1,3 минг километргача етадиган «Нодон» туридаги жанговар баллистик ракетани учиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
2 февраль куни Пхеньян Халқаро электр алоқа иттифоқи ва Халқаро денгиз ташкилотини 8—25 февраль кунлари Ернинг сунъий йўлдошини учириш режалари ҳақида хабардор қилгани маълум бўлди.
Кейинроқ КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда 8 февралдан 25 февралгача бўлган вақт оралиғига белгиланган қитъалараро баллистик ракета учирилишини шахсан кузатиб туриши хабар қилинди.
Изоҳ (0)