КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакатда 8 февралдан 25 февралгача бўлган вақт оралиғига белгиланган қитъалараро баллистик ракета учирилишини шахсан кузатиб туради, деб ёзади «ТАСС» Жанубий Корея ОАВларига таяниб.
«Чосон ильбо» газетаси Жанубий Корея ҳукуматидаги манбаларига таяниб ёзишича, сунъий йўлдошдан олинган фотосуратлар Точхан-ру уездидаги полигонда старт майдончаси яқинига кузатиш бункери ўрнатилганини кўрсатган. «Шундан келиб чиқиб, Ким Чен Ин ракетани учириш вақтида шу ерда бўлишини тахмин қилиш мумкин», — дея таъкидлади манба.
2 февраль куни Пхеньян Халқаро электр алоқа иттифоқи ва Халқаро денгиз ташкилотини 8—25 февраль кунлари Ернинг сунъий йўлдошини учириш режалари ҳақида хабардор қилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)