Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревич 4 февраль, пайшанба куни 2010 йил 10 апрелда Смоленск яқинида содир бўлган ва мамлакат олий раҳбарияти вакиллари, жумладан президент Лех Качинскийни ҳаётдан олиб кетган авиаҳалокат текширувини янгилаш имконини берувчи ҳужжатни имзолади, деб ёзади «Ведомости».
Текширувни олиб борадиган комиссия таркибига 21 киши кирди. Унга Boeing ва NASA муҳандиси, Фуқаролар авиацияси халқаро ташкилоти консультанти Вацлав Берчиньский раҳбарлик қилади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳалокат сабабларини текширишни қайта давом эттириш Польшанинг суверен ҳуқуқи эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2010 йил 10 апрелда Смоленск яқинида Польша президентининг Ту-154М самолёти ҳалокатга учраган, бортдаги 96 йўловчининг барчаси, жумладан республика президенти Лех Качинский ҳам ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)