Саудия Арабистони АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция таркибида Сурияда қуруқликдаги операцияларда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири малаҳатчиси, генерал Аҳмад Асирий маълум қилди, дея хабар беради Reuters.
Асирий гап ИШИДга қарши кураш ҳақида кетаётганлигини билдирди. Ўтган йил декабрида Саудия Арабистони терроризмга қарши 34 давлатдан иборат ислом ҳарбий коалицияси тузилганини ҳам эълон қилган, мазкур иттифоқ таркибига Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар, Кувайт ва бошқа мамлакатлар кирганди.
Изоҳ (0)