Bloomberg инфляциянинг ишсизликка нисбатини кўрсатувчи индекслар асосида энг аянчли иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар рейтингини тузди, деб ёзади «РБК». Унга 63 та давлат киритилди.
Венесуэла рўйхатда 159,7 индекси билан етакчилик қилди. У ўтган йили ҳам рейтингда биринчи бўлган, бироқ ўшанда кўрсаткич анча кичик — 105,1 ни ташкил этган эди. Юқори ўнталикка, шунингдек, Аргентина (39,9), Жанубий Африка Республикаси, Греция, Украина, Испания, Сербия, Туркия, Бразилия ва Қозоғистон кирди.
Россия рейтингда 14-ўринни эгаллади, бу ўтган йилги натижа (7-ўрин)дан анча яхши.
Изоҳ (0)