Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон донор-давлатлар Сурия учун 10 миллиард доллардан зиёд маблағ тўплаш ҳақида келишувга эришганини маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Бу бир кун мобайнида гуманитар эҳтиёжлар учун йиғилган энг катта сумма. Ундан 6 миллиард доллар 2016 йилда ажратилади. Яна 5 миллиард доллар келгусидаги эҳтиёжлар учун мўлжалланган бўлиб, 2020 йилгача берилади», — дея таъкидлаган бош вазир донор-давлатларнинг Лондондаги анжумани якунида.
Изоҳ (0)