БМТнинг асоссиз ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж озодлигининг чекланишини ноқонуний деб топди ва уни озод этишни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Ишчи гуруҳнинг расмий баёнотида айтилишича, WikiLeaks асосчиси озодлиги ноқонуний равишда чеклангани учун товон пули даъво қилиши мумкин.
БМТ ишчи гуруҳининг қарори расмий кучга эга эмас. Буюк Британия ҳукумати Швеция сўрови бўйича, у ерда жинсий шилқимликда гумон қилинаётган Ассанжни ҳамон ҳибсда тутиши керак.
Изоҳ (0)