АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего шаҳрида денгиз арслони маҳаллий балиқ ресторанларидан бирига ўрмалаб кирди ва дераза ёнидаги столлардан бирини эгаллади, дея хабар бермоқда CBS News.
Муассаса ходимлари жониворни бир неча марта суратга тушириб олгач, SeaWorld боғи қошидаги ташкилотдан қутқарувчиларни чақирди.
SeaWorld экспертлари сўзларига кўра, денгиз арслони меъёридан икки баробар кам вазнга эга бўлган. Жониворнинг аҳволи критик деб баҳоланди.
Эл-Ниньо табиий ҳодисаси (Тинч океанининг экваториал қисмида сувнинг устки қатлами ҳароратининг ўзгариб туриши) туфайли 2015 йилда Калифорния соҳилларига денгиз арслонларининг рекорд миқдордаги оч болалари чиқиб қолди. Улар мустақил ов қила олмайди ва чўкиб кетмаслик учун соҳилга қараб интилади.
Изоҳ (0)