Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Жексон Мартинес Осиё футболи учун рекорд ҳисобланган 42 миллион евро эвазига «Гуанчжоу Эвергранд» жамоасига ўтди. Шу билан бирга колумбиялик форвард дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланди, деб хабар қилади «Газета.ru».
2015/16 йилги мавсумда «Атлетико» таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол киритиб, 2 та голга ассистентлик қилган 29 ёшли ҳужумчи Хитой клубида йилига 12,5 миллион евро маош олади.
Бундай маош Мартинесни дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари рўйхатида бешинчи ўринга олиб чиқади: колумбияликдан кўпроқ маошни фақат Криштиану Роналду («Реал», 21 миллион евро), Лионель Месси («Барселона», 20 миллион евро), Златан Ибрагимович («ПСЖ», 16 миллион евро) ва Томас Мюллер («Бавария», 13,5 миллион евро) олади.
Изоҳ (0)