Япония ҳукумати бош котиби Есихидэ Суга Токиодаги матбуот анжуманида аввалроқ ҳибсга олинган Пак Че Хун «турли ахборот йиғиш билан шуғуллангани»ни тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости».
Этник корейс, тергов маълумотларига кўра, Шимолий Корея резидентураси (ташқи разведка органининг хориждаги муассасаси) таянчи бўлган ҳамда Хитой ва Жанубий Кореядаги агентлар ўртасида воситачи бўлган. У Шимолий Кореядаги 225-рақамли бўлим деб аталувчи ишхонаси раҳбариятидан кўрсатмалар олиб, уларни агентларга етказган. У, шунингдек, пул маблағларини тарқатган. Нақд пулларни топшириш учун Хитой ва Жанубий Кореядаги агентурага борган ёки уларни Японияга чақирган.
Пак ўтган йил июнида ишсизлик нафақасини ноқонуний тарзда қўлга киритишга урингач, Токио полициясида шубҳа уйғотган. Тинтув чоғида компьютери мусодара қилинган, ундан 225-рақамли бўлимдан келган электрон хатлар, шифр ва кодлар топилган.
Бош котиб журналистларга «пухта текширув олиб борилиши»ни маълум қилди.
Изоҳ (0)