Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Instagram’даги саҳифасида жойлаштирган ва мухолифат вакили Миxаил Касянов нишонда тургани акс этган видеода аслида перископ (дурбинсимон оптик асбоб) бўлган. Бу ҳақда Чеченистон миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Жамбулат Умаров маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
«Шахсан ўзим буни ярим ҳазил видео деб ҳисоблайман. У ерда қўрқинчли ҳолат — нишоннинг ўзи йўқ. Бу перископ эди», — дея таъкидлаган Умаров. Вазир айтганларини исботлайдиган далиллар келтирмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Instagram’даги мазкур видео ижтимоий тармоқ қоидаларига зид деб ҳисоблангани учун ўчирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)