Қрим раҳбари Сергей Аксёнов амалдорларга энергия қамали бартараф этилмагунча яриморолни тарғиб-ташвиқ этмасликка чақирди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
«Энергия билан боғлиқ муаммоларни ҳал этмагунча Қримнинг туризм борасидаги имкониятларини реклама қилишнинг ҳожати йўқ. Акс ҳолда 8 миллион киши келади ва уларни Вазирлар кенгашида жойлаштириб, тўшак, чўмилиш учун ҳавза билан таъминлашга тўғри келади. Ҳар бир сайёҳга тўлаган пулига яраша хизмат кўрсатиш керак», — дея таъкидлаган Аксенов.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путин Қримга Украина электр энергияси етказиб берилишидан воз кечишни талаб қилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)