Рим папаси Франциск тарихда илк бор Хитой халқини бу йил 8 февраль кунига ўтар кечаси нишонланадиган Янги йил билан табриклади. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
«Янги йил арафасида ҳукумат раҳбари Си Цзиньпин ва Хитой халқига ўзимнинг энг яхши тилак ва табрикларимни изҳор қиламан», ― деди папа.
Франциск Хитой жаҳонга кўп нарса таклиф эта оладиган мамлакат сифатида, донолик соҳиби бўлган буюк ҳалқи томонидан ўзининг тарихий ролини ҳис этиб туришни ҳеч қачон йўқотмайди, деган умидда.
Рим-католик черковининг етакчиси Хитойни ҳар доим буюк маданият ва битмас-туганмас доноликка эга бўлган мамлакат, деб билишини маълум қилди.
Изоҳ (0)