Қоҳира кассация суди 3 февраль куни Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг 149 нафар тарафдорларига нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди, деб ёзади «ТАСС» Sky News Arabia телеканалига таяниб.
Улар 2013 йил ёзида тартибсизликларда қатнашгани учун олий жазога маҳкум этилган эди. Суд яқин орада қайтадан мажлис ўтказади.
Изоҳ (0)