Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимидаги ваколатлари яқин вақт ичида тугашини унга журналистлар эслатганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
«Ҳурматли дўстлар! Маълум бўлишича, Чеченистон Республикаси раҳбари лавозимидаги ваколатларим муддатининг тугаши яқинлашмоқда. У икки ойдан сўнг тугайди», — деб ёзди Қодиров Instagram’даги саҳифасида.
Қодиров Чеченистон раҳбари лавозимига номзодини қўйиш ҳақида ўйлаб кўрмаганлигини маълум қилди. Унинг фикрича, бу лавозим учун номзодни Россия Федерацияси президенти таклиф этиши лозим.
Қодировнинг ваколат муддати 2016 йилнинг 5 апрель куни тугаши ҳақида 2 февраль куни «Ведомости» нашри хабар берган эди.
Изоҳ (0)