Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan’нинг Асакадаги автозаводи фаолияти ҳар йил бошида амалга ошириладиган режа бўйича профилактика ишлари сабаб қисқа муддатга тўхтатилган. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: GM Uzbekistan

Фото: GM Uzbekistan

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan’нинг Асакадаги автозаводи ишламаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. «Ўзавтосаноат» ахборот хизматининг қайд этишича, завод ҳар йил бошида профилактика ишлари учун қисқа муддатга ишлаб чиқаришни тўхтатади.

Ҳозирги вақтда Асакадаги автозаводда Т250 (Chevrolet Aveo; экспортга Ravon Nexia номи билан чиқарилиши кутилмоқда) платформасидаги янги моделни ишлаб чиқариш учун сўнгги созлаш ва монтаж ишлари олиб борилмоқда.

«Завод келаси ҳафтадан ўз фаолиятини қайта бошлайди», — дейди «Ўзавтосаноат» ахборот хизмати вакили.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди