Сомали пойтахти Могадишода президент саройи мажмуаси жойлашган ҳудудда бир неча марта портлаш юз берди, деб ёзади «ТАСС». Келиб тушган маълумотларга кўра, камида бир киши ҳалок бўлган.
Сомали ОАВлари ёзишича, учта миномёт снаряди президент қароргоҳи яқинида портлаб кетган. Ҳозирча мамлакатда фаолият юритувчи экстремистик гуруҳлардан ҳеч бири портлаш бўйича жавобгарликни бўйнига олгани йўқ.
Изоҳ (0)