Россия президенти Владимир Путинга Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг у билан учрашиш истаги ҳақида етказишди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб.
30 январь, шанба куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилди, унда айтилишича, 29 январь куни эрталаб Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-34 самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кирган.
Шу муносабат билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Владимир Путин билан учрашиш истагини билдирган эди.
«Владимир Путинга президент Эрдўғоннинг ушбу истаги ҳақида хабар берилди», — деди Песков Эрдўғон билан учрашиш ҳақида қарор қабул қилинган-қилинмагани ҳақида берилган саволга жавобан.
Изоҳ (0)