«Ўзбекистон почтаси» АЖ акциядорларининг 2016 йил 29 январда ўтказилган умумий мажлиси қарорига кўра, Шухрат Атамухамедов «Ўзбекистон почтаси» АЖ бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда жамият матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон почтаси» АЖ Кузатув кенгаши қарорига асосан Рустам Қосимов 2015 йил 2 ноябрдан бошлаб «Ўзбекистон почтаси» бош директори вазифасидан озод этилган ва Хатира Таджибаева бош директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)