Тўрт йил — 2004, 2010, 2013 ва 2015 йиллар Ўзбекистон метеокузатувлари тарихидаги энг иссиқ йиллар бўлган. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази бош синоптиги Ирина Зайцева UZ24 нашрига маълум қилди.
«Умуман, жорий аср бошидан бери барча йиллар нисбатан илиқ келган — бу глобал иқлим ўзгаришини ўзида кўрсатиб берувчи ёрқин далилдир», — деди «Ўзгидромет» мутахассиси.
«2016 йилнинг ёзи ҳаддан ташқари иссиқ бўладими-йўқми, буни айтиш имконсиз. Бир йил аввалдан об-ҳавони тахминан бўлса-да башорат қилиш имконини берадиган методикалар жаҳон амалиётида мавжуд эмас», — дея қўшимча қилди Ирина Зайцева.
Изоҳ (0)