Ravon компанияси R2 хэтчбеки (Chevrolet Spark)нинг рублдаги нархларини эълон қилди, деб ёзади Motor. Модель фақат автоматлашган узатиш қутиси билан 369 минг рублдан бошланадиган нархда таклиф қилинади. Шу тариқа, R2 Россияда энг арзон «автомат»ли моделга айланди.
Ravon R2 1,25 литр сиғимли тўрт цилиндрли двигателга эга. Агрегатнинг иш коэффициенти 85 от кучига тенг. Модель 12,4 сонияда соатига 100 километр тезликка эриша олади. Максимал тезлиги соатига 161 километрга тенг.
Бундан ташқари, Ravon линейкасида яна иккита седан бор, булар Nexia (379 минг рубль) ва Gentra (439 минг рубл)дир.
Аввалроқ Москва шаҳридаги ва Россиянинг 16 ҳудудидаги автосалонларда GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган Ravon R2 (Chevrolet Spark) хэтчбеклари пайдо бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)