Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Давлат солиқ қўмитаси, Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда нолегал такси ҳайдовчиларини аниқлаш ишлари бажарилмоқда. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар берди.
Департамент бош мутахассиси Дилшод Файзуллаевнинг маълум қилишича, 2015 йилда йўловчи ташиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ 21 мингга яқин ҳолат аниқланган.
Булар орасида йўловчилар ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлмаганлар сони 2 мингтани ташкил қилади.
Шунингдек, департамент томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, автомобиль техник ҳолатидан хабар берувчи тегишли ҳужжат ва суғурта шартномаси мавжуд бўлмаган 6 мингга яқин ҳолат аниқланди.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида ишлаётган такси корхоналари сони 200 га яқинлашгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)