Тошкент шаҳрида бугунги кунда 200 яқин йўналишсиз йўловчи ташиш хизматини олиб бораётган корхоналар мавжуд. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бош мутахассиси Дилшод Файзуллаев «Даракчи» газетасига маълум қилди.
Файзуллаевнинг қайд этишича, ушбу корхоналарнинг бештаси «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси таркибидан ўрин олган.
«2015 йил якунларига кўра, мазкур такси хизматидан 27,8 миллиард сўм даромад олинган», — дейди департамент вакили.
Изоҳ (0)