General Motors автоконцерни ўз-ўзини бошқарувчи машиналарни ишлаб чиқувчилардан иборат махсус жамоа тузаётганини эълон қилди, у электромобиллар билан ҳам шуғулланади. Бу ҳақда 3DNews хабар берди.
GM’нинг глобал маҳсулот дастурлари бўйича вице-президенти Дуг Паркс раҳбарлик қиладиган янги жамоа компанияга ҳайдовчисиз юришга қодир тайёр автомобилни бозорга чиқаришни тезлаштиришга ёрдам берадиган технологияларни ривожлантиришга эътибор қаратади.
Эслатиб ўтамиз, йил бошида Chevrolet Дейтротда (АҚШ)ги автосалонда Bolt EV электромобилини намойиш этган эди.
Изоҳ (0)