Миср Ички ишлар вазирлиги Россия A321 самолётининг Синай яриморолидаги ҳалокати билан боғлиқ ҳибсга олишлар амалга оширилмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигининг вазирлик баёнотига таяниб берган маълумоти асосида «РБК» хабар беради.
«ОАВлардаги қуруқ муҳокамаларга қарамасдан, биз қатъийлик билан шуни маълум қиламизки, Metrojet авиаҳалокати сабабларини аниқлаш юзасидан давом эттирилаётган суриштирув мобайнида ҳеч қандай ҳибсга олиш амалга оширилмади», — дейилади Миср ИИВ хабарида.
29 январь куни Reuters манбалари амакиваччаси ИШИД жангариларига қўшилиб кетган EgyptAir авиакомпаниясининг муҳандиси ҳибсга олинганлигини маълум қилган эди. Шунингдек, аэропортда ишлаган икки полициячи ва бомбани самолёт бортига етказишга ёрдам бериши мумкин бўлган юкларни ортувчи шахс ҳам қўлга олинганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)