Барак Обама АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан бери биринчи марта масжидга ташриф буюради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Обаманинг мазкур ташрифи жамиятда аксилмусулмон кайфиятлар ошиб бораётгани билан изоҳланмоқда.
Президент Мэриленд штатининг Балтимор шаҳрида жойлашган масжидидаги чиқиши чоғида эътиқод эркинлиги билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)