Шимолий Корея ҳукуматнинг 25 январдаги қарори билан Шпицберген трактатига қўшилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
КХДРнинг «Нэнара» интернет-нашрининг маълум қилишича, Пхеньян энди «Шпицберген архипелаги ҳудудида иқтисодий ва илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришнинг халқаро ҳуқуқий кафолатини олди».
1920 йилда қабул қилинган трактат шартларига кўра, архипелаг устидан Норвегия суверенитети ўрнатилган, шартномага аъзо қатнашчи-давлатларга эса Шпицбергеннинг табиий ресурслари ва ҳудудий сувларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқ берилган. Ҳозирда Россия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби 50 дан зиёд давлат шартнома қатнашчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)