Москвадаги тикув цехида юз берган ёнғин қурбонлари сони 12 кишига етди, улардан бири ёшига тўлмаган чақалоқ эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Цехда рўйхат бўйича жами 13 киши бўлган, яна бир ишчи қидирилмоқда. Дастлабки манбаларга кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси муҳожир бўлиб, чойшаб ва ёстиқ жилдлари тикиш билан машғул бўлган.
Изоҳ (0)