Москвадаги тикув цехида юз берган ёнғин қурбонлари сони 11 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Олдинроқ ёнғинда 9 киши нобуд бўлгани билдирилганди.
«Яна иккита жасад топилди, қурбонлар сони 11 кишини такшил этмоқда», — дея маълум қилган шаҳар фавқулодда хизматларидаги манба. Ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланмаган, улар славян миллатига мансуб бўлмагани айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, тикув цехига қасддан ўт қўйилган. Мазкур ҳодиса бўйича мулкни қасддан йўқ қилиш бўйича иш очилди.
Изоҳ (0)