Япония иқтисод вазири Акира Амари пора олганликда айбланганидан сўнг истеъфо берди. Мансабдор унга берилган маблағлар қонуний сиёсий хайрия эканлиги, бироқ бу пуллар тегишли равишда расмийлаштирилмагани учун масъулиятни зиммасига олишини маълум қилган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Коррупция билан боғлиқ можаро «Сюкан бунсюн» нашрида эълон қилинган мақоладан сўнг бошланди. Журналистлар Амарини Тиба префектурасидаги қурилиш компаниясидан 1 миллион иена (тахминан 8,5 минг доллар) олганликда айблади. Бу маблағнинг каттагина қисми амалдор сиёсий фаолиятининг молиялаштирилиши ҳақидаги расмий ҳисоботда ўз аксини топмаган, бу эса қонун бузилиши ҳисобланади.
Акира Амарининг истеъфоси бош вазир Синдзо Абэ учун жиддий зарба бўлди: собиқ иқтисод вазири ҳукумат раҳбарининг яқин кишиларидан саналарди.
Изоҳ (0)