Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Украинанинг «Ворскла» клубидан Қатарнинг «Умм Салал» жамоасига кўчиб ўтганди. «Оламспорт» ёзишича, «Умм Салал» Турсуновнинг трансфери учун «Ворскла»га 1,7 миллион евро тўлаган.
Футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтиб, янги жамоаси билан 1,5 йиллик шартномага имзо чекди.
«Умм Салал» 15-турдан сўнг Қатар Юлдузлари лигасида 5-ўринни эгаллаб турибди. Доҳа клуби 28 январь куни ўз майдонида пешқадам «Ар-Райян» жамоасини қабул қилади. Айнан мана шу учрашувда Санжар Турсунов янги клубидаги дебютини нишонлайди.
Изоҳ (0)