Футбол бўйича Испания чемпионатининг 21-тури доирасидаги «Малага» —«Барселона» (1:2) ўйинидан сўнг мезбон жамоанинг ёш ишқибозларидан бири билан кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Ўйиндан сўнг 15 ёшли ўсмир майдонга тушиб, меҳмонлар ҳужумчиси Лионель Мессига яқинлашишга муваффақ бўлди. У аргентиналик футболчини қучоқлаб, эсдалик учун футболкасини олади. Стадион хавфсизлик хизмати ходимлари ўсмирни майдондан чиқариб юбориб, футболкани ундан тортиб олди.
Бу ҳақда ўсмирнинг қўшниси Йоли Йоланда маълум қилди. «Уни Кевин деб аташади, у ўғлимнинг ўртоғи бўлади. Месси унга футболкасини совға қилди, хавфсизлик хизмати ходимлари эса уни тортиб олди. Уларнинг бунга ҳаққи йўқ, болани шундай ҳадядан маҳрум этиб, нимага эришишди?», — дея ёзган Йоланда ижтимоий тармоқларда.
Изоҳ (0)