Португалия иккинчи лигасида иштирок этувчи ўнта футбол клуби таркибларига биттадан хитойлик футболчини қўшиб олишлари лозим. Бу ҳақда мамлакат чемпионати иккинчи лигасининг янги ҳомийсига айланган Хитойнинг Ledman компанияси расмий сайтида маълум қилинган.
Бундан кўзланган мақсад хитойлик футболчилар маҳоратини ошириш бўлиб, ўйинчилардан ташқари, Португалияга уч нафар хитойлик мураббий ҳам малака оширгани келади.
Португалия лигасининг (у Ledman Proliga номини олди) компания билан шартномаси 25 январь, душанба куни Пекинда имзоланди ва 2016/17 йил мавсумида кучга киради.
Ledman ёруғлик-диод лампалари ва экранлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Олдинроқ компания Хитой футбол лигасининг бош ҳомийси эди.
Изоҳ (0)