Бугун, 27 январь куни Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига жўнаб кетди. Эрматов Қатарда давом этаётган Осиё чемпионати доирасида ташкил этиладиган Осиё футбол конфедерациясининг махсус тадбирида иштирок этади. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Эрматов ушбу маросимга фахрий меҳмон сифатида таклиф этилган. Тадбирда шахсан Осиё футбол конфедерацияси президенти, бош котиб ва бошқа бир гуруҳ расмий шахслар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Эрматов 9 февраль куни бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган «Ал Жазира» ҳамда «Ал Садд» жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳакамлик қилади.
Изоҳ (0)