Париж суди Uber компаниясига Миллий таксичилар уюшмасига 1,2 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди, деб хабар беради «Газета.ru».
Компаниянинг ҳайдовчилари иш давомида Uber дастури орқали буюртма берилмаган бўлса ҳам, кўчадан мижозларни олгани учун жарима солинди.
Расмий таксомотор парклар ходимлари Uber ва шунга ўхшаш онлайн-сервисларнинг Франциядаги фаолиятини тўхтатишни талаб қилмоқда. Таксичиларнинг норозилик акцияси давомида полиция камида 20 кишини қўлга олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Алишер Усмонов ва шерикларининг USM Holdings холдинги Американинг такси буюртмаси бўйича Uber хизмати инвесторларидан бири эканлиги маълум бўлганди.
Изоҳ (0)