Япониялик ихтирочилар учар бонсай дарахтини яратди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». У махсус магнитли платформага ўрнатилади, бу унга ҳавода мувозанатни сақлаш ва, ҳатто, бироз айланиш имконини беради.
Ихтиро аллақачон Kickstarter краудфандинг майдонида пайдо бўлди. Ихтиро акс этган видеода диаметри 6 см бўлган дарахтли тувак магнитли базадан 2 см баландликда учаётганини кўриш мумкин.
Конструкция иккита элемент: база ва кўчма платформадан иборат. Чинни базага кучли магнит ва айланадиган механизм солиб қўйилган. Кўчма платформада сувни сингдириб оладиган губка ҳамда база билан алоқада бўлиш учун магнит бор.
Янги авлод бонсай дарахтининг нархи 200 доллардан бошланиб, 10 минг долларгача етади.
Изоҳ (0)