«МТС» ва «Мегафон» корпоратив мижозлари учун операторлар амал қилувчи барча ҳудудларда абонентларнинг жойлашган жойини аниқлаш имконини берувчи хизматни тақдим этди. Бу ҳақда компаниялар вакиллари маълумотига таяниб, Tjournal хабар беради.
Иш берувчилар ўз ходимларининг ҳаракатланиши ҳақида электрон почтага хабар ёки SMS кўринишидаги ҳисоботларни олиши мумкин.
Мониторинг хизматига корпоратив рақамлардан ташқари ходимларнинг шахсий рақамларини ҳам қўшиш мумкин. Шунингдек, бир нечта алоқа операторларининг хизматларидан фойдаланувчи корпоратив мижозларнинг SIM-карталарини ҳам кузатиш мумкин.
Хизмат фақат абонентларнинг розилиги билан уланиши мумкин.
Янги хизмат ходимлари асосан иш юзасидан: курьерлик хизмати, транспорт ва логистика фирмаларининг юк ва йўловчи ташиш бўйича офисни тез-тез тарк этувчи компаниялар учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)