Хитойнинг Dalian Wanda Group холдинги Ҳиндистоннинг Харьяна штати ҳукумати билан у ерда технопарк қуриш ҳақида битим имзолади, дея хабар бермоқда «ТАСС». Инвестицияларнинг умумий ҳажми 10 миллиард долларни ташкил этади.
China Daily ёзишича, объект майдони 13 квадрат километрга тенг бўлади, унинг ҳудудида технопаркдан ташқари, сайёҳлик зонаси ва кўнгилочар боғ жойлашади. Лойиҳага кўра, мажмуа дастурий таъминот, машинасозлик, автомобиль саноати, соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим дастурлари каби жабҳалардаги компанияларга ихтисослашади.
Хитой компанияси бошланғич инфратузилмани яратишда инвестициялар учун, шунингдек, Хитой ва дунёнинг бошқа мамлакатларидан резидент компанияларни жалб этишга масъул бўлади.
Изоҳ (0)