Барак Обама учун АҚШ президентлигига сайловлардаги энг муҳим жиҳат — уни Демократлар партияси вакилига алмаштиришидир. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Politico газетасига берган интервьюсида маълум қилган, дея хабар беради «ТАСС».
Биринчи афроамерикалик президентни биринчи аёл президент алмаштиришига қандай қараши ҳақидаги саволга жавобан Обама Америка сиёсатида аёллар кўп бўлиши, ўзининг қизлари ҳам улар учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини ҳис этишини исташини билдирган.
Ҳиллари Клинтонга баҳо берар экан, АҚШ президенти «у мамлакатни биринчи кунданоқ бошқаришга қодир. Унда ушбу лавозимга қачондир даъвогарлик қилган исталган номзодга қараганда тажриба катта», дея таъкидлаган.
Изоҳ (0)