Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ молия вазирлиги вакилининг Россия президенти коррупцияга алоқадорлиги ҳақидаги гапларини уйдирма деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу саволлардан ҳеч бирига жавоб талаб қилинмайди, чунки улар бориб турган уйдирмадир», — дея таъкидлади Песков.
Нашр эслатишича, аввалроқ АҚШ молия вазирлиги вакили Адам Шубин BBC’га тегишли ахборотга эга эканлигини маълум қилган эди.
«Биз унинг ўз дўстлари, яқин иттифоқдошлари бойлигини ошираётганини ҳамда ўзи дўст деб ҳисобламайдиган ва давлат активларига эга бўлмаган кишиларнинг жамиятдаги ўрнини йўқотаётганини кўрдик. Хоҳ Россиянинг энергетик бойлиги бўлсин, хоҳ бошқа давлат шартномалари бўлсин, уларни у ўзига хизмат қиладиганларга бериб юборади, хизмат қилмайдиганларни истисно қилади. Мен учун бу коррупция», — деди Шубин.
Изоҳ (0)