Камерун шимолида юз берган бир қатор терактлар оқибатида 29 киши қурбон бўлди, яна 30 киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
25 январь, душанба куни тўрт нафар худкуш террорчи Камеруннинг энг шимолий ҳудудида жойлашган Бодо шаҳридаги бозорда портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.
«Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 29 киши ҳалок бўлган ва 30 га яқин киши жабрланган», — дейилади полиция ходимининг маълумотида. Бунда худкуш террорчилар ҳам ҳалок бўлганлар сонига киритилган-киритилмаганлиги маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)