Малайзия бош прокурори Муҳаммад Апанди Али мамлакат бош вазири Нажиб Раззоқ шахсий ҳисобидаги йирик суммани (681 миллион доллар) Саудия Арабистони қироллик оиласининг хайрияси деб топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Суд иши якунига кўра, ушбу пул маблағлари пора бўлиб чиқмагани мени қониқтирди», — деди Али режалаштирилмаган матбуот анжуманида. У, шунингдек, Саудия қироллик оиласи томонидан амалга оширилган катта ҳажмдаги хайрия сабабларини аниқлаштириш учун ҳеч қандай зарурият кўрмаётганини, чунки бу уларнинг шахсий иши эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Али маълум қилишича, Раззоқ Саудия оиласига ҳали ишлатиб улгурмаган 620 миллион долларни қайтарган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июлида бош вазир Нажиб Раззоқнинг шахсий ҳисоб рақамига гўёки 700 миллион доллар ўтказиб бергани айтилган учта компанияга нисбатан текширув бошланган эди.
Изоҳ (0)